Жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ҚҲСИ сектор мудири, профессор Б.Исмоилов «Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш: коррупциянинг инклюзив олдини олиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида GIZ ва Антикоррупция агентлиги томонидан ташкил этилган фуқаролик жамияти ташкилотлари учун ўқув дастурларида иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш стратегияси лойиҳаси, мамлакатнинг коррупцияни қабул қилиш индексидаги натижалари ва Миллий ҳалоллик тизимини баҳолаш натижалари бўйича тавсиялар муҳокама қилинди.

Машғулотнинг иккинчи куни манфаатлар тўқнашувини бошқариш масалаларига бағишланди. Иштирокчилар халқаро стандартларни ўрганиб, миллий қонунчиликни таҳлил қилдилар ва ҳалолликни таъминлаш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалий сценарийларни ишлаб чиқдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан шаффофликни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олишда фуқаролик жамияти ролини кучайтиришнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.