Шу йил 13 майда Минск шаҳрида ҚҲСИ сектори мудири, профессор К.Рашидов иккинчи МДҲ Халқаро-ҳуқуқий форумидаги иштироки доирасида Беларусь Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Беларусь илмий-тадқиқот марказидан директор ўринбосари В.Павлов, Конституциявий ва халқаро ҳуқуқ бош бошқармаси бўлими бошлиғи О.Каширина, Ҳуқуқий тадқиқотлар институти бўлими бошлиғи И.Лапсевич иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар ҚҲСИ ва Беларусь маркази фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида маълумот алмашдилар. Икки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

