Илмий ходимларнинг билим ва малакасини доимий равишда такомиллаштириш бўйича вазифалар ижроси доирасида жорий йил 26 январда Институтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлилий марказ директори Санжар Валиев иштирокида навбатдаги назарий семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида ўзбек-хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24-26 январда Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифининг асосий якунлари муҳокама қилинди.
Семинар якунида икки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида халқаро муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқий сиёсат ва шартномавий-ҳуқуқий фаолиятни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича мунтазам илмий алоқаларни олиб бориш, шунингдек, давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги бир қатор фундаментал мавзулар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.