Илмий ходимларнинг иқтисодий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йил 27 январда Институтда таниқли иқтисодчи Баходур Эшонов иштирокида навбатдаги назарий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, давлатнинг иқтисодий жараёнларни тартибга солишда тутган ўрни муҳокама қилинди. Иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган ва тўсқинлик қиладиган омиллар таҳлил қилинди. Республиканинг ЖСТ ва ЕОИИ каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари кўриб чиқилди.
Семинар якунлари бўйича иштирокчилар миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун қонунчиликни доимий равишда такомиллаштириш муҳимлиги тўғрисида якдил фикрга келдилар.
Умуман олганда, ушбу тадбир Институт илмий ходимларига иқтисодий соҳада янги билимларга эга бўлиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини берди.