Жорий йил 16 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида амалдаги стратегик режалаштириш тизимини таҳлил қилиш натижалари ва унинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни стратегик режалаштириш тизимини яратиш ва такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунлари бўйича давлат органлари фаолиятининг стратегик йўналишларини режалаштиришнинг самарали тизимини яратиш соҳасида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга қаратилган “Йўл харитаси” ва Тармоқ жадвалини ўз вақтида амалга ошириш бўйича аниқ амалий вазифалар белгиланди.