Жорий йилнинг 21 май куни Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти бош илмий ходими, профессор Г. Маликова Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси томонидан “Давлат хизматидаги чекловлар. Муаммолар ва истиқболлар” мавзусида ташкил этилган халқаро давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбир давомида давлат хизматида коррупциянинг олдини олиш ва давлат хизматчиларининг хулқ-атворини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, давлат хизматига киришда “бенуқсон обрў-эътибор” институтини қўллаш бўйича халқаро тажриба, коррупциявий схемаларда криптовалюталардан фойдаланиш муаммолари муҳокама қилинди.

Тадбирда профессор Г. Маликова Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалаларига бағишланган маъруза қилди.

Давра суҳбати якунлари бўйича тадбир иштирокчиларининг тавсиялари тўпламини нашр этиш режалаштирилди.