Шу йил 21 майда Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманкулов О.Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети раҳбарияти билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар конституциявий қурилиш, давлат бошқарувини ҳуқуқий таъминлаш, ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича қўшма тадқиқотлар ташкил этиш, илмий нашрлар, ўқув-методик материаллар, дарслик ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этиш, қўшма магистратура, докторантура ва давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш, қўшма илмий-амалий тадбирлар ўтказиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар.