Шу йил 20 майда Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги С.Алексеев номидаги Хусусий ҳуқуқ илмий-тадқиқот маркази директори Л.Михеева билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки муассаса ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси Хусусий ҳуқуқ илмий-тадқиқот марказининг таркибий бўлинмалари фаолияти билан танишди, Россия хусусий ҳуқуқ мактабида магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганилди.