Жорий йил 23 май куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманқулов Россия Фанлар Академияси Ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар институти директори В. Левашов билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар икки институт ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганидан кейинги шерикликнинг биринчи йили якунларини батафсил муҳокама қилдилар, шунингдек икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида умумий фикрга келдилар.