Шу йил 21 майда Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкуловнинг Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқ институти директори Т.Хабриева билан учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида ҚҲСИ вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар, янги конституциявий қоидаларнинг амалга оширилиши, қонунчиликни ислоҳ қилиш режалари ҳақида маълумот берди.
2023 йилда имзоланган икки томонлама Меморандум доирасида ўзаро ҳамкорликнинг мумкин бўлган шакллари, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар ва тадбирлар (давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар, малака ошириш курслари) истиқболлари муҳокама қилинди.