Жорий йил 20 май куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов бошчилигидаги делегация Россия табиий фанлар академиясида ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Россия табиий фанлар академияси президенти П.Бурак, Миллий технология ташаббуси жамғармаси бош директори ва Университет-2035 ректори В.Медведев ва РТФАнинг бошқа аъзолари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида икки мамлакат илмий ҳамжамиятлари ўртасида яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, илғор илмий лойиҳаларни рағбатлантириш ва замонавий таълим дастурларини ташкил этиш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди.