Жорий йил 22 май куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманқулов Шаҳар бошқаруви таҳлилий маркази раҳбари Е.Балашов билан сунъий интеллект ва блокчейнга асосланган замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда метрополияни бошқаришнинг янги шаклларини қўллаш тажрибасини ўрганиш мақсадида учрашди.

Учрашув давомида Москва коммунал хизмат кўрсатиш мажмуасининг бошқарув марказига ташриф ташкил этилди, унда Институт вакиллари шаҳар иқтисодиётини рақамлаштириш ва иссиқ об-ҳаво шароитида шаҳар иқтисодиёти тизими самарадорлигини ошириш бўйича Россия тажрибаси билан танишдилар.