Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтида Фуқаролик кодексининг 5-бўлими (Ворислик ҳуқуқи)ни такомиллаштириш бўйича концептуал ёндашувлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Учрашувда илмий доиралар ва етакчи амалиётчи мутахассислар, шу жумладан Ўзбекистон Нотариал палатаси раҳбарияти, Тошкент давлат юридик университети, Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Мажлисда фуқароларнинг муҳим фуқаролик ҳуқуқи саналмиш ворислик ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди, Фуқаролик кодексида ворислик тўғрисидаги қоидаларни такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.