Жорий йилнинг 19-июн куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти илмий котиби А.Расулев «Жиноят қонунчилигининг долзарб масалалари» мавзусида бўлиб ўтган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Профессор Рустам Кабулов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ташкил этилган мазкур тадбирда миллий жиноят қонунчилигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда ушбу соҳада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Тадбирда жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, жиноят ҳуқуқига оид илмий-назарий ғояларни амалда қўллаш, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноятларга қарши кураш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди.

Конференция якунида соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари асосида жиноят қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.