Жорий йил 15 июлда Уорвик шаҳрида (Буюк Британия) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М.Рахманкулов Уорвик университети раҳбарияти билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда конституциявий ва давлат қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, илмий-техник соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасининг замонавий халқаро муносабатлардаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида Британия томони ҚҲСИ билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ҳуқуқий сиёсат, давлат бошқаруви ва стратегик режалаштириш соҳаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.