Шу йил 28 июнда Институтнинг директор ўринбосари В.Эргашев бошчилигидаги вакиллари Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезжан билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мамлакатимизда конституциявий янгиликларни амалиётга татбиқ этиш борасида Институт томонидан амалга оширилаётган ишларга оид масалалар кўриб чиқилди.
Республикада стратегик режалаштириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш тизимини яратишнинг қонунчилик ва услубий асосларини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Стратегик режалаштириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш тизимини яратиш соҳасида илғор турк тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг шу йил август ойида Туркияга амалий ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича ҚҲСИ ва ТИКА ўртасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.