1 июль куни М. Рахманкулов бошчилигидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Конституциявий суд ва Олий суд вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Словения Республикаси Маъмурий суди раиси (Ясна Шеган) ва раис ўринбосари (Муйца Муха) билан учрашув ўтказди.
Учрашувда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг долзарб масалалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд-ҳуқуқ тизимиди маъмурий судларнинг ўрни, маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва ҳоказолар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича ўзаро манфаатли соҳаларда келгусидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.