2 июль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Словения Республикаси Рақамли трансформация вазирлигининг Рақамли ечимлар ва иқтисодиётни ривожлантириш бўлими вакиллари (Татьяна Зупан, Борис Шалетич) билан учрашди.
Учрашувда давлат бошқарувида рақамлаштиришни жорий этиш ва изчил ривожлантириш, давлат органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва фуқароларга ҳаётнинг барча жабҳаларида давлат хизматлари кўрсатишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар бу борада илғор тажриба ва амалиёт алмашишга келишиб олдилар.