Жорий йил 5 июль куни Страсбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори М. Рахманқулов Европа Кенгаши ҳузуридаги Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) маслаҳатчиси Мамука Лонгурашвили билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Венеция комиссияси вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар натижаларини юқори баҳоладилар. Бу масалада Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг муҳим ўрни қайд этилди.
Учрашув натижасида ҚҲСИ ва Венеция комиссияси ўртасида келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилди.