Жорий йил 4 мартда ҚҲСИда нефть-газ соҳасидаги етакчи эксперт, Curtis халқаро юридик фирмасининг ҳамкори ва Оксфорд энергетика тадқиқотлари институти тадқиқотчиси Хуан Карлос Буэ иштирокида илмий-назарий семинар ташкил этилди.
Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, таҳлилий тузилмалар ҳамда ёқилғи-энергетика комплексидаги давлат компаниялари (Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз,» «Ўзтрансгаз,» «Ўзгазтрейд,» СМТИ, МОХИ, ИТИМ) вакиллари иштирок этишди.
Семинар мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари ва газ соҳасида шартномавий тартибга солишнинг амалий жиҳатларига бағишланди.
Тадбир давомида энергия таъминоти барқарорлигини таъминлашнинг асосий омиллари, етказиб беришни диверсификация қилиш ва қарамлик хавфини камайтириш бўйича ёндашувлар, бозор конъюнктураси ва инфратузилма имкониятларини ҳисобга олган ҳолда шаффоф ва мослашувчан шартнома ечимларини қуришнинг умумий тамойиллари муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарорлигини ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ва шартномавий базани янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

