Жорий йил 10 июнда Тошкент шаҳрида ҚҲСИ бош илмий ходими Г. Саттарова Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисида иштирок этди.
Тадбирда давлат органлари, экспертлар ҳамжамияти, илмий ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги қонунининг айрим қоидаларининг Конституция нормаларига мувофиқлиги масаласи муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш, мулк шаклларининг тенглиги ҳамда Ўзбекистонда адвокатура фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Конституциявий суд муҳокама қилинаётган масала юзасидан томонлар, мутахассислар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларни эшитиб, масалани чуқурроқ ўрганиш ва ишга оид материалларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шундан кейингина бир тўхтамга келиш мумкин деган хулосага келди.
ҚҲСИ долзарб ҳуқуқий ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда конституциявий-ҳуқуқий мулоқотни ривожлантиришда фаол иштирок этишда давом этади.

