Жорий йилнинг 16-23 июль кунлари ҚҲСИ вакиллари – сектор мудири К.Арипов ва бош илмий ходим Ф.Саттаров СРИА ва СМТИ экспертлари билан биргаликда жамоатчилик консенсусини таъминлаш, давлат органлари ва турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида инклюзив мулоқотни ташкил этиш механизми сифатида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганиш учун Хитойда бўлиб қайтди.
Ўрганиш давомида мазкур Кенгашнинг Бутунхитой миллий қўмитаси, Давлат кенгаши ҳузуридаги Тараққиёт тадқиқотлари маркази, Марказий социализм институти ва Кенгашнинг бошқа вилоят, шаҳар ва туман тузилмаларида учрашувлар ўтказилди.
Ўтказилган учрашувлар давомида Кенгашнинг ҳуқуқий мақоми ва функциялари, йиллик маслаҳатлашувлар режаларини шакллантириш тартиби, махсус қўмиталар фаолияти, стратегик ва ҳудудий ривожланиш муаммоларини муҳокама қилишда Кенгашнинг эксперт таъминоти ва иштироки билан боғлиқ масалалар мажмуи ўрганилди. Маслаҳатлашувлар ва жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган рақамли, тадқиқот ва ҳуқуқий-технологик воситаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу соҳадаги Хитой амалиётининг ижобий томони доимий фаолият юритувчи маслаҳат циклининг мавжудлигидан, яъни ижтимоий аҳамиятга эга муаммони аниқлаш, экспертлар томонидан ишлаб чиқиш, манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш, таклифни расмийлаштириш, уни ваколатли органга юбориш ва кейинчалик қайта алоқани назорат қилишдан иборат.
Умуман олганда, бундай самарали механизм Хитойга турли ижтимоий, касбий, тадбиркорлик, илмий ва ҳудудий гуруҳлар вакилларини давлат ва маҳаллий сиёсат масалаларини муҳокама қилишга тизимли равишда жалб қилиш имконини беради.




