2026 йил 14 апрелда Тошкент шаҳрида ҚҲСИ вакиллари Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (ХМТ) томонидан ташкил этилган «Ўзбекистонда бандлик ва барқарор стратегик ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун демографик ва миграция жараёнларини комплекс баҳолаш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилишга бағишланган «давра суҳбати»да иштирок этдилар.
«Давра суҳбати»да Лойиҳанинг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи аъзолари, жумладан, ҚҲСИ, Миллий статистика қўмитаси, Миграция агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва ХМТ вакиллари иштирок этди.
«Давра суҳбати» давомида иштирокчилар эришилган натижаларни кўриб чиқдилар ва лойиҳани якунлаш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилдилар.
Тадбирда Ўзбекистонда Демографик атласни ишлаб чиқиш ва мобилликни базавий баҳолашни ўтказишда техник ёрдам кўрсатувчи ХМТ халқаро экспертлари Вивиан ван дер Ворст ва Витторио Бруни ҳам иштирок этди. Улар ишнинг жорий натижаларини тақдим этдилар ва миллий ҳамкорларнинг саволлари ва мулоҳазаларига жавоб бердилар.

