Шу йил 14 июлда ҚҲСИда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси экспертлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон кодекси лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокама давомида лойиҳа қоидаларининг ҳуқуқий аниқлиги, амалдаги ер, табиий ресурслар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан мувофиқлиги, шунингдек таклиф этилаётган нормаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётига эҳтимолий таъсири масалалари кўриб чиқилди.
Ўрмондан фойдаланиш ва ўрмон фонди ерларини ижарага бериш ҳуқуқий режимларини чегаралаш, хусусий ўрмон хўжаликларининг ҳуқуқий мақоми, давлат органлари ваколатларини тақсимлаш, рақамли ва масофавий мониторингдан фойдаланиш, шунингдек ўрмонларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамада билдирилган таклифлар ҚҲСИнинг Ўрмон кодекси лойиҳаси бўйича экспертлик позициясини янада такомиллаштиришда инобатга олинади.
