Жорий йил 23 апрелда ҚҲСИ да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқармаси бошлиғи У.Хошимов иштирокида “Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-назарий семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида эксперт рақамли трансформация шароитида молиявий технологияларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириб берди. Инновацион ечимларнинг амалиётга жорий этилиши ва глобал молиявий бозордаги ўзгаришлар контекстида ушбу соҳанинг ҳозирги ривожланиш тенденциялари ва келгусидаги ривожланиш йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Семинарда Ўзбекистонда молиявий технологияларни ривожлантиришнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакатда 2030 йилга молиявий технологиялар соҳасида ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, стартап лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва юқори малакали миллий кадрларни тайёрлаш режалаштирилганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида ҚҲСИ илмий ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.




